Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди
Жамият
−
31 Март 2025 3004 1 дақиқа
Бугун, 31 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мамлакат етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг қўшма учрашувида иштирок этади ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Жапаров ва Имомали Раҳмон билан илк бор минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиши айтилган 3 томонлама саммит ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси8 нафар хитойлик Байкал кўлига чўкиб кетди
22 Февраль