Мирзиёев таътилдан қайтди
Жамият
−
10 Январь
3450Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили 6 январь куни бошланганди. Шундай қилиб, унинг таътили 4 кун давом этди.
Маълумот учун, Мирзиёев биринчи меҳнат таътилига 2019 йил 5 августда чиққан. 2021 йилда Президентнинг таътили 7 кун – 4 январдан 10 январгача давом этган. 2022 йилда эса Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили 5 январдан 7 январгача бўлганди. Президент 2023 йили 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиққанди. Шавкат Мирзиёев 2024 йилда 22-29 апрель кунлари ва 26 июлдан 5 августгача қисқа муддатли меҳнат таътилида бўлган.
LiveБарчаси