Мирзиёев меҳнат таътилидан қайтди
Жамият
−
29 Апрель 2024 7589 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Билдирилишича, бугун, 29 апрель куни давлат раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.
Шунингдек, жорий ҳафтада Президент III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Мирзиёев биринчи меҳнат таътилига 2019 йил 5 августда чиққан. 2021 йилда Президентнинг таътили 7 кун – 4 январдан 10 январгача давом этган. 2022 йилда эса Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили 5 январдан 7 январгача бўлганди. Президент ўтган йили 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 22 апрель кунидан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь