Мирзиёев собиқ президентликка номзодларни тақдирлади
Жамият
−
28 Август 2023
12103Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ сиёсат арбоблари ва иқтисодиёт соҳаси вакилларини мукофотлади.
Тақдирлаш ҳақидаги қарор 27 августда қабул қилинган бўлиб, унда давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланиши белгиланган.
Улар орасида президентликка ўз номзодини қўйган сиёсат вакиллари ҳам бор. Хусусан:
• Алишер Қодиров (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси) – “Меҳнат шуҳрати” ордени билан;
• Улуғбек Иноятов ( Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Марказий Кенгаши раиси) – “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Шунингдек, қарорда “Шуҳрат” медали билан тақдирлашда 100 ёшдан ошган соҳа вакиллари алоҳида белгиланган.
Қарорга кўра, 8 та унвон, 5 та орден ва 4 турдаги медаль соҳанинг бир қатор вакилларига топширилди. Уларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Маълумот учун, “Меҳнат шуҳрати” ордени учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баробари миқдорида, “Дўстлик” ордени учун эса БҲМнинг 30 баробари миқдорида пул мукофоти берилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Мирзиёев бир гуруҳ маданият вакилларини ҳам орден, унвон ва медаллар билан тақдирлади.