Мирзиёев “Сингапур виждони” Ли Куан Ю мактабига борди

Жамият

image

Бугун, 17 январь кунининг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи доирасида жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири бўлган Сингапур миллий университети ҳузуридаги Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига борди. 

Сингапурнинг биринчи Бош вазири ва ушбу мамлакат “иқтисодий мўъжизаси” муаллифи Ли Куан Ю шарафига номланган мактаб давлат сиёсати ва халқаро муносабатлар соҳасида магистратура дастурлари асосида кадрлар тайёрлашга, илмий ва сиёсий тадқиқотлар ўтказишга ихтисослашган.

Қайд этилишича, кўп йиллардан буён мактаб олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингларида етакчи ўринларни эгаллаб келади. 

Маълумки, Сингапур эришган иқтисодий ва ижтимоий муваффақиятларда чуқур ўйланган кадрлар сиёсати, малакали, масъулиятни ҳис этган ва ҳалол раҳбар кадрларни тайёрлашга устувор эътибор муҳим ўрин тутган. 

Мирзиёев мактаб фаолияти билан батафсил танишиб, ўқув муассасаси раҳбарияти билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилган.

Ўзбекистон Президенти ҳузурида Ўзбекистон Давлат бошқаруви академияси ва Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаш маросими ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ли Куан Ю

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг