Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Жамият
−
24 Август 2023 9465 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташриф давомида таълим масканларидаги шароитлар, янги иншоотлар, саноат корхоналари ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари кўздан кечирилади.
Шунингдек, мутасаддилар иштирокида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь