Мирзиёев Самарқандга боради

Жамият

image

Бугун, 22 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Билдирилишича, давлат раҳбари Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилади, Самарқанд вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишади.

Маълумот учун,  3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити бўлиб ўтади. Европа Кенгаши раиси Антонио Кошта ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ушбу саммитда қатнашиш учун Ўзбекистонга келади. Тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари иштирокида бўлиб ўтади. 4-5 апрель кунлари эса “Silk Road Samarkand” конгресс марказида биринчи Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади. Форумда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи, БМТ, халқаро молия институтлари ва етакчи экология ташкилотлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг