Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди
Жамият
−
08 Сентябрь 2023
7206Бугун, 8 сентябрь бўлиши кутилган Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Унга кўра, йиғилишда глобал ишлаб чиқариш ва транспорт-логистикадаги узилишлар, ҳамкор давлатлардаги инфляция саноат ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича режаларни хавф остида қолдираётгани айтилган.
Шунингдек, мазкур жараёнда бундай шароитда ҳар бир ҳоким ва тармоқ раҳбари маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва экспортга янги бозорларни топиш учун ҳар куни бош қотириб, қаттиқ ишлаши зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари, қайси вилоят, туман ҳокими ўзи корхоналар билан ишлаб, муаммосига ёрдам бериб, ҳаракат қилаётган бўлса, ўзгариш бўлаётгани қайд этилган.
LiveБарчаси