Мирзиёев Путин билан гаплашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 14 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг асосий кўрсаткичлари ўсиш суръатини сақлаб қолиш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Гуманитар ҳамкорлик, энг аввало, маданият, санъат ва таълим соҳаларида, шу жумладан, муҳандис кадрларни тайёрлаш борасида кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин охирги марта 7 октябрь куни телефон орқали мулоқот қилганди. Ўшанда Мирзиёев Путинни туғилган куни билан табриклаган. 9-10 октябрь кунлари эса етакчилар Душанбеда “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммит ва МДҲ саммити доирасида кўришди. Бироқ Душанбеда улар ўртасида алоҳида икки томонлама расмий учрашув бўлиб ўтмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг