Мирзиёев ота-бола Бердимуҳамедовларни табриклади
Жамият
−
15 Март 2022 10711 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг янги сайланган Президенти Сардор Бердимуҳамедовни табриклади.
"Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни муҳим сиёсий тадбир - Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани, Туркманистоннинг сайланган Президенти Сардор Бердимуҳамедовни эса сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади", деган Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда навбатдан ташқари Президент сайлови жорий йилнинг 12 март куни ўтказилди. Мамлакат бўйлаб 2577 та сайлов участкаси очилди, 41 таси республика ташқарисида. Ҳаммаси бўлиб 3,4 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. МСК маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 97,11 фоизи сайловда қатнашган.
Сардор Бердимуҳамедов сайловда жами овозларнинг 72,97 фоизини тўплаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь