Мирзиёев ота-бола Бердимуҳамедовларни табриклади

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг янги сайланган Президенти Сардор Бердимуҳамедовни табриклади.

"Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни муҳим сиёсий тадбир - Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани, Туркманистоннинг сайланган Президенти Сардор Бердимуҳамедовни эса сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади", деган Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда навбатдан ташқари Президент сайлови жорий йилнинг 12 март куни ўтказилди. Мамлакат бўйлаб 2577 та сайлов участкаси очилди, 41 таси республика ташқарисида. Ҳаммаси бўлиб 3,4 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. МСК маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 97,11 фоизи сайловда қатнашган.

Сардор Бердимуҳамедов сайловда жами овозларнинг 72,97 фоизини тўплаган.


Rate Count

238

Rating

3

Rate this article

Share with your friends