Мирзиёев Остонага етиб борди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистон етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Остона халқаро аэропортида Давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти бугун Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made