Мирзиёев ОПЕК халқаро жамғармаси раҳбарини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 1 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми дастури доирасида ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари ОПЕК жамғармасининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим ўрнини қайд этиб, Ўзбекистонда саноат, инфратузилма, сув таъминоти ва бошқа соҳаларда молиялаштирилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини юқори баҳолаган.

"Форум давомида имзоланган қиймати 500 миллион долларлик битим доирасидаги лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Ҳужжатда туризм, логистика, фармацевтика, экология, хотин-қизлар тадбиркорлиги ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби янги йўналишларда амалий ҳамкорликни ривожлантириш назарда тутилган", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев ОПЕК

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг