Мирзиёев ниятига етишига оз қолди: афғонлараро музокаранинг иккинчи раунди бошланяпти
Жамият
−
04 Январь 2021
17601Эртага, 5 январь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида афғонлараро тинчлик музокараларининг иккинчи босқичи бошланади.
Музокараларнинг биринчи босқичи якунида Афғонистон ҳукумат делегацияси Кобулга қайтиб келганди ва “Толибон” вакиллари учрашувлар ўтказиш учун Покистонга жўнаб кетганди.
Афғонистон ҳукумати вакиллари сўнгги ҳафталарда Президент Ашраф Ғани, Миллий ярашув олий кенгаш раҳбари Абдулла Абдулла, сиёсий партиялар раҳбарлари ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан музокаралар ўтказган, Толибон делегацияси эса Покистон раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказган.
Афғонлараро музокаралар иштирокчилари бугун Қатарга қайтиши кутилмоқда.
Музокараларнинг биринчи босқичида томонлар мунозараларнинг шакли ва кун тартиби бўйича келишувга эришган эдилар, иккинчи босқич тўғридан-тўғри Афғонистондаги тинчлик тафсилотларига бағишланади.
Қобул делегациясининг устувор вазифаси мамлакатда узоқ муддатли сулҳга эришишдир ва толиблар Афғонистоннинг келажакдаги тузилмасида ҳокимиятни тақсимлашни устувор вазифа деб билади.
Икки томоннинг келишуви билан музокараларнинг иккинчи босқичи 23 кунга қолдирилганди. Агар музокараларнинг иккинчи босқичи ижобий якунланса, Афғонистондаги тинчлик музокараларининг асосий босқичи бошланади.
Афғонлараро музокараларнинг бошланиши, Ҳукумат ва "Толибон"нинг музокара столига келишида Ўзбекистон, хусусан Президент Мирзиёевнинг иштироки катта. Мирзиёев иқтидорга келган илк кунларданоқ дунё ҳамжамияти олдига афғон муаммосини яна кўндаланг қўйди. У 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаб, Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли — марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш эканини таъкидлади.
2018 йил 27 март куни "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтди.
2020 йилнинг 12 сентябрь куни Қатар пойтахти Доҳада Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида музокаралар бошланди. Бу Афғонистонда тинчлик ва осуда ҳаёт учун қўйилган яна бир улкан қадам, дейиш мумкин. Ўзбекистон 40 йилдан зиёд вақт давомида Афғонистонда давом этаётган уруш, нотинчлик ва ўзаро муаммоларни афғон халқининг ўзи ўз иродаси билан ҳал этиши тарафдори.
2020 йилнинг 29 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида яна афғон муаммосига тўхталиб, шундай деган эди:
"Биз қўшни Афғонистон заминида тинчлик ўрнатилишига қатъий ишонамиз ва бу эзгу йўлда амалий ёрдамни бундан кейин ҳам аямаймиз".
Ўтган йилларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси, яқин қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, қўшнинг тинч – сен тинч деган азалий қадриятга асосланган ислоҳотлари натижасида афғон муаммосини ҳал этишда олдинга силжиш кузатилди. Бунинг самарасини 2020 йилнинг 29 февраль куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида Америка Қўшма Штатлари ва "Толибон" ҳаракати ўртасида тинчлик сулҳи имзоланганида ҳам кўриш мумкин. Сулҳда АҚШ 19 йил деганда ўз ҳарбий кучларини афғон диёридан олиб чиқиб кетиши, “Толибон” ҳам қуролли ҳаракатларни тўхтатиши белгиланди.
2020 йилнинг 12 сентябрь куни Доҳада бўлиб ўтган музокаралар эса афғон халқининг ва ниҳоят тинч ва фаровон ҳаётга қовушишидан далолат берди. “Толибон” ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари Мулла Абдулғани Биродар ўзбекистонлик журналистлар билан суҳбатлашиб, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва мамлакат иқтисодиётини тиклаш борасида расмий Тошкентнинг фаоллигини алоҳида эътироф этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь