Мирзиёев Миср Президентини ғалаба билан табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 21 декабрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди. 

Мулоқот давомида сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари Миср халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолат экани қайд этилган.

Ўзбекистон-Миср кенг кўламли шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилиб, жорий йил февраль ойида Қоҳирага олий даражали ташриф давомида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, мулоқот ва алмашинувлар фаол давом этаётгани мамнуният билан қайд этилган. Мамлакатлар ўртасида ўзаро савдо ҳажми ошиб бормоқда, қишлоқ хўжалиги, геология, сув таъминоти, транспорт, логистика, кимё саноати ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари бошланган.

“Икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш келишиб олинди. Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 декабрь куни Мисрнинг амалдаги раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сиси мамлакатдаги президентлик сайловларининг биринчи босқичининг ўзидаёқ 89,6 фоиз овоз тўплаб, катта фарқ билан ғалаба қозонганди. Шу тариқа, 69 ёшли ас-Сиси кетма-кет учинчи муддатга Миср Президенти бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made