Мирзиёев Миср Президенти билан телефонда гаплашди

Жамият

image

Бугун, 27 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали олий даражада эришилган келишувлар ижросининг таҳлилини муҳокама қилди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Миср етакчилари Рамазон ойи кириб келгани билан бир-бирини самимий қутлаган.

Мулоқотда икки давлат етакчи компанияларининг энергетика, тоғ-кон, чарм ва заргарлик тармоқлари, соғлиқни сақлаш ва телекоммуникация соҳалари каби йўналишларда аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун фаол мулоқотларни давом эттириш ва қулай шароитларни шакллантириш муҳимлиги қайд этилган. Шу мақсадда икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланган.

Халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойида Шавкат Мирзиёев Мисрда давлат ташрифи билан икки кун бўлганди. Қоҳирадаги “Ал-Иттиҳодия” саройида Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сисининг музокаралари бўлиб ўтган эди. Музокараларнинг асосий мавзуси сиёсат, хавфсизлик, савдо ва саноат кооперацияси соҳаларидаги ҳамкорликни тубдан кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар ва таълим алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари бўлган эди.

Шунингдек, томонлар коррупцияга, хавфсизлик соҳасидаги замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашишда тажриба алмашишдан, Афғонистонни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича халқаро ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сиси келишув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг