Мирзиёев Кўксаройда Финляндия Президенти билан нималарни гаплашди?

Жамият

image

Бугун, 31 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев ва Финляндия Президенти Александр Стубб расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон билан Финляндия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда янада мустаҳкамлаш истиқболлари атрофлича кўриб чиқилди. Турли даражалардаги сиёсий мулоқот ва алмашинувлар жадал ривожланиб бораётгани, бизнесга оид шериклик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Музокараларда товар айирбошлашни каррасига ошириш, шу жумладан, ўзаро маҳсулот етказиб беришни рағбатлантириш учун Савдони молиялаштириш қўшма жамғармасини ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорларига олиб чиқиш учун сертификатлаш лабораторияларини очиш ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

Геология ва муҳим материаллар, энергетика, агросаноат, рақамлаштириш, сунъий интеллект, экология, туризм ва бошқа муҳим тармоқларда кооперацияни кенгайтиришга устувор аҳамият қаратилди. 2026 йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва Ишбилармонлар кенгашини таъсис этиш юзасидан келишувларга эришилди. Ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Таълим, тиббиёт ҳамда меҳнат миграцияси соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. 2026 йилда биринчи Ректорлар ва инновациялар форумини ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Президентлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Финляндия Президенти Александр Стуббни тантанали кутиб олиш маросими бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Финляндия Кўксарой Александр Стубб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг