Финляндия Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Local

image

Бугун, 31 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Финляндия Президенти Александр Стуббни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ва Финляндия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.

Тантанали маросим якунлангач, биргаликда суратга тушилди ва делегациялар иштирокида олий даражадаги музокаралар бошланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Финляндия Президенти Александр Стубб Қозоғистон ва Ўзбекистон рақобатлашишини айтганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends