Мирзиёев Қозоғистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тошкентга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеуни қабул қилди.

Суҳбат аввалида Мурат Нуртлеу Президент Мирзиёевга Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Мулоқот давомида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, янги амалий мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилган.

Ўзбекистон етакчиси кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда юксак натижаларга эришилгани, жумладан, парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудий маъмуриятлар, жамоатчилик ва тадбиркорлар даражасида сермаҳсул мулоқотлар амалга оширилаётганини қайд этган.

Айтилишича, ҳозирда Қўшма Ҳукуматлараро комиссия ва ишчи гуруҳ самарали фаолият юритмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми кўпайиб, икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасидаги кооперация кўлами кенгаймоқда. Маданий-гуманитар тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.

Учрашувда сиёсий мулоқотларни янада фаоллаштириш, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидаги лойиҳаларни жадаллаштириш, гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтириш ҳамда Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик ва шерикликни мустаҳкамлаш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мурат Нуртлеу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг