Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаевга табрик йўллади
Жамият
−
14 декабр 2019 5752 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан мамлакат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевга табрик мактубини йўллади.
Президент Шавкат Мирзиёев ўзи ва ўзбек халқи номидан Президент Қосим-Жомарт Тўқаевни миллий байрам билан табриклаган.
“Биз қардош Қозоғистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги улкан ютуқлари, мамлакатингизнинг халқаро майдондаги обрўси изчил ўсиб бораётганидан чин дилдан мамнунмиз. Бугунги кунда Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида юқори даражадаги ишонч ва ўзаро тушунишга эришилди”, дейилади Президент Мирзиёевнинг мактубида.
Маълумот ўрнида, Қозоғистон Республикаси 1991 йил 16 декабрь куни мамлакат мустақиллигини эълон қилган. Нурсултон Назарбоев эса мустақил Қозоғистон тарихидаги биринчи Президент ўлароқ мамлакатни 28 йил бошқариб, тахтини Қосим-Жомарт Тўқаевга “мерос” қилиб қолдирди
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август