Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан бугун, 20 июль куни Чўлпонота шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этади.

Минтақа мамлакатлари етакчиларининг учрашуви кун тартибидан турли йўналишларда, шу жумладан савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Алоҳида эътибор Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва изчил тараққиётига замонавий таҳдид ва хатарларга биргаликда қарши туриш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади.

Саммит якунида бир қатор муҳим кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

Таъкидланишича, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди.

Минтақа етакчиларининг биринчи саммити 2018 йил март ойида Нур-Султон шаҳрида, иккинчиси 2019 йил ноябрда Тошкент шаҳрида, учинчиси ўтган йилнинг август ойида Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг