Мирзиёев Италия Мудофаа вазирини қабул қилди
Жамият
−
26 Апрель 2023 4179 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Мудофаа вазири Гвидо Крозеттони қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
“Учрашув аввалида мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Италия президенти Сержо Маттарелла ва Вазирлар кенгаши раиси Жоржи Мелонининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди”, дейилади хабарда.

Икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги даражаси мамнуният билан қайд этилди. Конструктив сиёсий мулоқот ривожланиб бормоқда. Кейинги бир неча йилда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми икки баробарга ошди. Ўзбекистонда Италиянинг етакчи олий таълим муассасалари – Турин политехника ва Пиза университетларининг филиаллари фаолият юритмоқда.
Бўлажак олий даражадаги тадбирларга биргаликда тайёргарлик кўрилмоқда.

Суҳбатда энергетика, шу жумладан, қайта тикланувчи энергетика, логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда амалий ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025