Мирзиёев Имомали Раҳмон билан учрашди
Жамият
−
14 Октябрь 2022 7659 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 14 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Марказий Осиёда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Президентлар олий даражада эришилган, энг аввало, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги соҳаларида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги келишувларни рўёбга чиқариш зарурлигини таъкидлалаган.
Шунингдек, минтақавий тузилмалар, шу жумладан ШҲТ ва МДҲ доирасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь