Мирзиёев Германияга учиб кетди

Жамият

image

Бугун, 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Берлин шаҳрида Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралар, шунингдек, Германиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Германия пойтахтидаги Янги музей ва Жеймс Симон галереясида очиладиган “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Александр Македонскийдан Кушонлар империясигача” номли кўргазма билан танишиш кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made