Мирзиёев эртага ШҲТ саммитида қатнашади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан эртага, 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Айтилишича, саммит кун тартибига мувофиқ, ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ташкилот фаолиятини кенгайтириш ва такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Учрашув якунида ШҲТ давлатлари раҳбарлари томонидан иқтисодий ҳамкорлик, рақамли трансформация, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, маданий-гуманитар соҳа ва бошқа устувор йўналишлар бўйича бир қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мазкур саммитда Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тўлиқ миқёсда қабул қилинишини ва Беларуснинг ШҲТга аъзо бўлиш мажбурияти тўғрисидаги меморандум имзоланиши режалаштирилганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ШҲТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made