Мирзиёев Эрдўғанни таваллуд куни билан табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 февраль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни таваллуд куни билан самимий табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари Туркия етакчисига сиҳат-саломатлик, фаровонлик, қардош турк халқининг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.

“Замонавий Туркиянинг барпо этилишида, мамлакатнинг глобал майдондаги нуфузи юксалишида, Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари бугунги юксак даражага кўтарилишида Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўрни ва шахсий ҳиссаси алоҳида қайд этилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, суҳбат давомида турли даражаларда фаол, сермаҳсул мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорлик суръати ошиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилган.

Бундан ташқари, инвестициялар, инновациялар, энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Давлат раҳбарлари Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги бўлажак саммитлар кун тартибини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Суҳбат якунида етакчилар бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан бир-бирини табриклаб, қардош Ўзбекистон ва Туркия халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг