Мирзиёев Эрдўғанга таъзия йўллади

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Бартин провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга таъзия йўллади.

Шавкат Мирзиёев вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олган кончилар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 октябрь куни куни Туркиянинг Бартин вилоятидаги Амасра шаҳридаги кўмир конида, 300 метр чуқурликда портлаш юз берди.

Туркиянинг табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, портлаш трансформатор носозлиги туфайли содир бўлган. Аммо кейинроқ агентлик бу маълумотни рад этиб, фавқулодда ҳолат сабаблари ҳали аниқланмагани ҳақида баёнот берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг