Туркиядаги конда портлаш: 25 киши ҳалок бўлди
Олам
−
15 Октябрь 2022
5840Туркиянинг Бартин вилоятидаги Амасра шаҳрида конда портлаш юз берди. Оқибатда ҳозиргача 25 нафар кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, 11 киши шифокорлар назоратида.
“Афсуски, Бартиндаги қурбонлар сони 25 кишига етди. 11 ярадор даволанмоқда. Улардан 1 нафарининг аҳволи оғир, ярадорлардан 4 нафари реанимацияга ётқизилган. 6 нафар кончи тез ёрдам машинасида Истанбул шаҳар шифохонасининг куйиш марказига етказилди”, дейди Кожа.
Воқеа Амасра ҳудудидаги кўмир конида 300 метр чуқурликда содир бўлган.
Бартин губернатори Нуртож Арслан қутқарувчилар 14 нафар кончини қутқаришга муваффақ бўлганини, камида 49 киши ҳали ҳам ер остида қолиб кетаётганини маълум қилди.
Туркиянинг табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, портлаш трансформатор носозлиги туфайли содир бўлган. Аммо кейинроқ агентлик бу маълумотни рад этиб, фавқулодда ҳолат сабаблари ҳали аниқланмагани ҳақида баёнот берди.
Туркия Ички ишлар вазирлиги ва Энергетика вазирлиги раҳбарлари Сулаймон Сойлу ва Фатиҳ Дўнмез Президент Ражаб Тойиб Эрдўған номидан Амасрага йўл олди.
LiveБарчаси