Мирзиёев Эрдўған ва Йилдиримга таъзия билдирди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 16 март куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилотининг фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашиб, Ражаб Тойиб Эрдўғанга жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита вайронкор зилзила содир бўлгани муносабати билан таъзия билдирди. 

“Сиз, азизларни Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида кўриб турганимдан мамнунман. Матонатли турк халқига ва қадрдон биродаримиз Туркия Республикаси Президенти, муҳтарам Ражаб Тойиб Эрдўған Жаноби Олийларига барча ҳамкасбларим номидан чуқур ҳамдардлик билдираман”, деб гап бошлади Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, у Озарбайжон Республикаси Президенти ҳурматли Илҳом Алиевга бугунги навбатдан ташқари йиғилишимизни ўтказиш ҳақидаги таклифи учун алоҳида миннатдорлик билдирди. 

“Дўстларимиз диёрида юз берган, мисли кўрилмаган ҳалокатли зилзила барчамизнинг қалбимизга чексиз қайғу ва изтироб солди. Зеро, бу мудҳиш офат натижасида бизнинг жондан азиз ота-оналаримиз, ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз ва фарзандларимиз қурбон бўлди ва жабрланди. Бу йўқотишнинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди.

Таъкидлаш жоизки, биродар халқларимиз минг йиллар давомида турли мураккаб вазият ва муаммоларни ўзаро аҳиллик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик билан мардона енгиб ўтганлар.

Ўзбекистон халқи дўстларимиз бошига тушган оғир кунларда “Туркия, биз сен билан биргамиз!” дея бир тану бир жон бўлиб, турк биродарларимизга ёрдамга шошилди.

Биз мудҳиш фожиада қурбон бўлган ўн минглаб бегуноҳ кишилар хотирасини ҳеч қачон унутмаймиз”, дейди Ўзбекистон Президенти.

Мирзиёев ҳаётдан бевақт кўз юмган барча инсонларнинг порлоқ хотирасига алоҳида ҳурмат бажо келтириш мақсадида ҳар йили 6 февраль санасини Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Қурбонларни хотирлаш ва бирдамлик куни деб эълон қилишни таклиф этди. 

Сўзи сўнгида Президент Шавкат Мирзиёев Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдиримнинг онаси вафоти муносабат билан ҳам таъзия билдирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made