Мирзиёев CAFA Nations Cup-2025 тақдирлаш маросимида қатнашди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев FIFA президенти Жанни Инфантино билан биргаликда CAFA Nations Cup-2025 тақдирлаш маросимида иштирок этди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси финалда Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди.

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ ҳакам Эрон футболчиси Аря Юсуфини Аббосбек Файзуллаевга нисбатан қўпол ўйнагани учун майдондан четлатди. Шундан сўнг, ўйин назорати ва устунлиги тўлиқ ўзбекистонликлар ташаббусига ўтди. Бир неча ҳужумлар уюштирилганига қарамай биринчи бўлимда гол бўлмади.

Иккинчи бўлимни ҳам Ўзбекистон МТЖ футболчилари устунлик билан бошлади, бироқ тайм ўрталарида эронликлар ҳам кетма-кет ҳужумлар уюштиришга эришди. 54-дақиқада дарвозабон Ўткир Юсупов жароҳат сабаб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Владимир Назаров ўйинни давом эттирди. 89-дақиқада бош ҳакам Ҳожиакбар Алижоновга қизил карточка кўрсатди, VAR текширувидан сўнг қарор сариқ карточкага ўзгартирилди. Учрашув асосий вақти шу тариқа якунланди. Баҳс экстра-таймларда давом эттирилди. Ўйиннинг сўнгига 1 дақиқа қолганда – 119-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов гол уриб, Ўзбекистон ғалабасини таъминлади. Шу тариқа, Ўзбекистон МТЖ тарихда илк бор ўз уйида Эрон МТЖни мағлуб этди.

Якунда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шахсан футболчиларга олтин медаллар ва мусобақа кубогини топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев CAFA Nations Cup-2025

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг