Мирзиёев божхоначилар “каттасига” махсус унвон берди

Жамият

image

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига Акмалхўжа Мавлонов номзодини кўриб чиқиб, маъқуллагани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котибининг маълум қилишича, давлат раҳбарининг фармони билан Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Бош прокурор ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинланган. Унга “Божхона хизмати генерал-майори” махсус унвони берилган. 

Акмалхўжа Мавлонов бунга қадар Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган

Маълумот ўрнида, Акмалхўжа Мавлонов 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

704

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг