Акмалхўжа Мавлонов яна Бош прокуратурага қайтди
Жамият
−
09 Октябрь 2020
15693Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди.
Акмалхўжа Мавлонов 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган.
2018 йил февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. Ўша йили август ойида Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган.
Акмалхўжа Мавлонов 2019 йил июлидан бери Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.
LiveБарчаси