Давлат божхона қўмитасига ким раис бўлиши аниқ бўлди

Жамият

image

Бугун, 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига Акмалхўжа Мавлонов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади. Бу ҳақда палата Матбуот хизмати хабар берди. 

Акмалхўжа Мавлонов бунга қадар Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган

Маълумот ўрнида, Акмалхўжа Мавлонов 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 ноябрь куни Давлат божхона қўмитасига 2018 йил февралидан буён раҳбарлик қилиб келган Муроджон Азимов (у ҳам собиқ прокурор) Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тайинланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг