Мирзиёев биргина ўзгариш билан энг чекка “заправкалар”га ҳам сифатли бензин борганини айтди
Жамият
−
17 Май 2022
9457Биржага ўз маҳсулотларини қўйган йирик корхоналар очиқ-ошкора савдолар ҳисобига ўтган йилнинг ўзида 8 триллион сўм қўшимча даромад қилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган товар-хомашё биржасида савдоларни кўпайтириш, маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича йиғилишда айтиб ўтилди.
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, илгари турли схемалар орқали коррупция бўлиб, даромадлар айрим “ўртакашлар” чўнтагида қолар эди.
“Бир йил аввал бензинда давлат тақсимоти бекор қилиниб, эркин биржа савдосига қўйилгани ҳисобига бугунги кунда энг чекка “заправкалар”да ҳам сифатли бензин бор. Ёки, ўтган уч йилда биржа майдончасида авторақамларни сотиш ҳисобига бюджетга 1 триллион сўм қўшимча тушум таъминланди. Энг муҳими, бу соҳалардаги дефицит, коррупция, таниш-билишчилик йўқ бўлди”, деган Президент Мирзиёев.
Шу билан бирга, биржа савдоларини ташкил этиш, маҳаллий тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш борасида ҳали тизимли муаммолар мавжуд экани таъкидланган. Хусусан, биржа савдоларининг 85 фоизини 45 турдаги юқори ликвидли маҳсулотлар ташкил этмоқда.
Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилиши кенг йўлга қўйилган текстиль, ипак, чарм, кабель маҳсулотларининг биржа савдоларидаги улуши паст.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь