Мирзиёев “Арқадағ”ни туғилган куни билан табриклади
Жамият
−
29 Июнь 2023
6095Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев 66 ёшни қаршилаган Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.
Шунингдек, Гурбангулининг бугунги Туркманистонни ривожлантириш, мамлакатлар ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси алоҳида қайд этилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари Қурбон ҳайити билан бир-бирини табриклаган. Ўзбекистон Президенти янги “Арқадағ”шаҳри расман очилгани муносабати билан ҳам Гурбангули Бердимуҳамедовни қутлаган.
Телефон мулоқоти чоғида мамлакатлар ўртасида савдо, инвестициялар, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. Барча даражаларда мулоқотлар, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани таъкидланган. Бундан ташқари, минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилган.