Мирзиёев АҚШ компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 9 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми арафасида Америка Қўшма Штатларининг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Эрик Мейер, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, Халқаро тараққиёт молия корпорацияси вице-президенти Брез Бетани, шунингдек, "Boeing", "FLS", "Visa", "NASDAQ", "Air Products", "Franklin Templeton", "Morgan Stanley", "Cоcа-Cola" ва бошқа кўплаб корпорациялар раҳбарлари иштирок этди.

Давлат раҳбари ушбу учрашув Америка бизнесида Ўзбекистондаги фаолиятни кенгайтиришга қизиқиш ортиб бораётганидан далолат эканини катта мамнуният билан қайд этди.

Инвестицион ва инновацион ҳамкорлик истиқболларига, стратегик аҳамиятга эга материалларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари инвесторларнинг самарали фаолиятига яратилаётган қулай шароитлар учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, ўзларининг аниқ таклиф ва режаларини баён қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатга келган BRICS Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг