Мирзиёев Афғонистон бўйича мақсадини очиқлади

Олам

image

Ўзбекистон раҳбари Афғонистонни терроризм, уруш ва наркотик моддалардан холи мамлакатга айлантирмоқчи. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 40 йилдан ортиқ уруш майдонига айланган ушбу мамлакат бўйича бугун, 26 июль куни Тошкентда ўтказилган халқаро концеренция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида сўз очган. 

Давлат раҳбари Афғонистоннинг минтақалараро иқтисодий жараёнларга интеграциялашуви муҳимлигига эътибор қаратган. 

“Яқинда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюция ҳам Афғонистонда тинчликни сақлаш халқаро хавфсизликни таъминлаш учун ғоят муҳим аҳамиятга эга эканини тасдиқлади”, дейди Президент Мирзиёев. 

Унинг қайд этишича, бутун халқаро ҳамжамият афғон халқи билан бирдамликни намоён этиши зарур. 

“Биз ўз саъй-ҳаракатларимизни Афғонистонни тинч, барқарор ва гуллаб-яшнаётган, терроризм, уруш ва наркотик моддалардан холи мамлакатга айлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратишга сафарбар қилишимиз лозим. Афғонистон иқтисодиётини қайта тиклаш вазифаси бизнинг умумий устувор йўналишимизга айланиши керак, бу жафокаш афғон заминида мустаҳкам тинчлик ўрнатишнинг муҳим шарти ҳисобланди. Бу йўналиш, хусусан, мазкур мамлакатнинг минтақалараро иқтисодий жараёнларга интеграциялашувини, инфратузилмаларга оид ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишни ўз ичига олади”, дейди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев ушбу конференцияда Афғонистоннинг ҳозирги ҳукуматини терроризмнинг ҳар қандай шакли ва кўринишлари олдини олиш ва уларга қарши курашиш, барча халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узишга чақирди. Шунингдек, давлат раҳбари, жаҳон ҳамжамиятидан Афғонистон расмийларининг мамлакатни можародан кейинги тикланиш, мустақил, барқарор ва ўзини ўзи таъминлайдиган давлат барпо этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашни сўради


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг