Мирзиёев ҳокимларга танбеҳ берди

Жамият

image

Ўзбекистонда битирувчиларни касбга йўналтиришда ишлар тўғри йўлга қўйилмаган, уларга ҳокимлар фарзандларига ўхшаб эътибор қаратмайди, болаларни иш билан таъминлаш учун ҳаракат қилмайди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 15 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сўз очди.

“Яқинда Қашқадарёга борганимда, шу битта яхши спортни ривожлантириш бўйича коллежни [бориб кўрдим]. Ичидаги ускуналарни кўриб, одам “дод” дегиси келади. Япония, Кореяни ускуналари турибди. Минг киши ўқиётган коллежда 59 киши ўқияпти. Қани у давлат, қани у раҳбарият? Мана мен Япония, Корея, Туркиянинг касб ўргатиш мутахасисслари билан гаплашдим. Мен уларга, мени фарзандларимни қабул қилувчанлиги қандай, деб савол бердим. “Қойил қоляпмиз, уларнинг қабул қилувчанлигига”, дейди. Айб фақат бизда, фарзандларимизда эмас. Ташкилотчиларда, ҳокимларда. Мен раҳбар бўлсам, менинг вакилларим сизлар бўлсангиз, улар сенинг фарзандларинг-ку. Фарзандларингга ўхшаб қарагин, Худо хайрингни берсин! Агар мана шу гапларни куйиниб, ўзларингни озгина қийнаб, уйқуларинг йўқолиб, ҳозирги замондан тўғри хулоса қилиб, болаларимизни иш билан таъминласак, мана шундай оғир шароитдан ҳам ўтиб кетамиз. Қачон ўтиб кетамиз, бирлашсак, тизимли ишлар қилсак, бу хавф-хатардан ҳам ўтиб кетамиз!”, деган Мирзиёев. 

Шунингдек, Мирзиёев давлат берган шунча имкониятлар мамлакат фарзандларига, унинг ривожланишига ҳеч қандай манфаат бермаётганини айтди. 

“Булар ўзича ўқитиб ётибди, корхоналар эса четдан ўзи пул сарфлаб, мутахассис олиб келиб, ўқитяпти. Шунча давлатнинг техникуми, коллежи кимни, нимага ўқитияпти?”, деди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент таълим ҳоким

Баҳолаганлар

1199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг