Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
20 Ноябрь 2020
6373Бугун, 20 ноябрь куни, халқ депутатлари Мирзаобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Унга кўра, туман ҳокими Ҳамидулла Қурбонович Абдуллаев эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Унинг ўрнига Жонибек Музаффарович Яриев Мирзаобод тумани ҳокими лавозимини эгаллади.
Жонибек Яриев 1981 йилда Тожикистон Республикаси, Сўғд вилоятида туғилган, 2008 йилда Гулистон давлат университети (сиртқи), 2011 йилда Тошкент молия институти (кундузги), 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
У 2001-2015 йилларда молия тизимида турли лавозимларда ишлаган, 2015-2016 йилларда Сирдарё вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази директори ўринбосари, 2016-2017 йилларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи, 2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлган.
Жонибек Яриев тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь