Мирзаҳалилов ҳам ғолиб бўлди
Спорт
−
21 Сентябрь 2019
2875Аввал хабар берганимиздек, бугун, 21 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
Финал баҳсларида Ўзбекистон бокс терма жамоаси яна бир олтин медалга эга бўлди.
Турнирда -57 кг вазн тоифасида иштирок этган Миразизбек Мирзаҳалилов кубалик Лазаро Альварес Эстрадани мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди.
Бугун Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна икки нафар вакили жаҳон чемпионатининг олтин медали учун рингга кўтарилади:
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) – Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон);
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон).
Аввалроқ, олтин медаль учун кечадиган жангларни -52 килограмм вазн тоифасида бошлаб берган ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик Амитни мағлуб қилгани ҳақида хабар берган эдик.