Қашқадарёда яна 5 нафар ҳоким тайинланди
Жамият
−
26 Октябрь 2019
18008Аввалроқ, Зафар Рўзиевдан кейин, икки ўринбосар ҳам лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик. Вилоят Матбуот котибининг маълум қилишича, ишдан олинган ўринбосарлар ҳудудларга ҳоким этиб тайинланди.
Вилоят ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Хуррам Жўраев Чироқчи тумани ҳокими ва вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов Миришкор тумани ҳокими лавозимларига тайинланди.
Шунингдек, вазифасидан озод этилган Қарши шаҳар ҳокими Жамшид Фозилов ўрнига Касби тумани ҳокими сифатида меҳнат қилиб келаётган Нормўмин Холбоев тайинланди. Тўхтамурод Менглиев Нормўмин Холбоев ўрнига Касби туманига ҳоким бўлди.
Алишер Зокиров эса Китоб туманига ҳоким этиб тайинланди. У бугунгача “Микрокредитбанк” АТБ Қашқадарё вилоят филиали бошлиғи бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов даладан маккажўхори ўғрилаётган ёши 60 атрофидаги кишини лаънатлагани, ҳақоратлангани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, кўплаб эътирозларни келтириб чиқарганди.
LiveБарчаси