Мино Райоланинг ўлгани рад этилди

Спорт

image

Таниқли футбол агенти Мино Райоланинг ўлими ҳақидаги хабарлар рад этилди.

Аввалроқ, асли италиялик 54 ёшли агент оғир касалликдан сўнг вафот этгани хабар қилинганди.

2015 йилдан бери Райола билан бирга бўлган собиқ испаниялик футболчи Хосе Фортес Родригес кўра, мутахассис оғир касал, лекин ўлмаган.

Минонинг ўлимини “Associated Press” мухбири Даниелла Матар ҳам рад этди.

“Райоланинг агентлиги менга буларнинг барчаси ёлғон, Райола ўлмаган деб айтди”, деган Матар.

BBC Sport мухбири Саймон Стоун Райоланинг ўлими ҳақидаги хабарлар нотўғри эканини, у бетоблигини айтган.

Маълумот ўрнида, Златан Ибрагимович, Поль Погба, Эрлинг Холанд, Жанлуижи Доннарумма, Маттейс де Лигт, Марко Верратти, Генрих Мхитарян ва бошқа кўплаб футболчилар Райоланинг мижозларидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Мино Райола

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг