Иштаҳа овқат пайти келади ёҳуд “Реал” Холандни ҳам қўлга киритмоқчи

Спорт

image

“Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Холанд “Реал Мадрид”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, “Қироллик клуби” 21 ёшли норвегиялик футболчи жамоасини тарк этса, асосий вариант сифатида кўрмоқда. Унинг шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз якунига етади ва унинг товн пули 75 миллион евро қилиб белгиланган.

Футболчи ўз атрофидагиларга Мадридга кўчиб ўтиш энг оптимал вариант эканини таъкидлаган бўлса-да, бироқ келажаги борасида ҳали якуний қарорга келмаган. Холанднинг агенти Мино Райола мижозининг Испанияда уйи борлигини малум қилган. Лекин унинг “қаймоқранглилар” сафига ўтиши кўп жиҳатдан Килиан Мбаппенинг трансферига боғлиқ бўлади.

Эрлингнинг хизматларига “Манчесиер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Ливерпуль” клублари ҳам қизиқиш билдирган.

Маълумот учун, Эрлинг Холанд жорий мавсумда Германия Бундеслигасининг 6 та учрашувида майдонга тушиб, 9 та гол урган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Эрлинг Холанд “Ливерпуль” “Манчестер Юнайтед” Мино Райола “Манчесиер Сити” “Челси”

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг