“Миллий тикланиш” партияси Президентлик учун номзодини эълон қилди

Жамият

image

Бугун, 6 август куни “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари VII Пленуми бошланди. Бу ҳақда партия Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Пленумни партия Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров очиб,  “Миллий тикланиш” бўлажак сайловда муносиб иштирок этиши учун бор имкониятдан фойдаланишини таъкидлаган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 2021 йилги президенлик сайловига “Миллий тикланиш” партиясидан Алишер Қодиров номзоди кўрсатилган.

А.Қодиров 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Туркиянинг Эгей университетини, 2009 йилда Тошкент Молия институтини, 2011 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Кўп йиллар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулк қўмитаси тизимларида турли лавозимларда, шунингдек, Маънавият ва маърифат марказининг раҳбари бўлиб фаолият юритган. 2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.

У рус, инглиз ва турк тилларини билади. Тўрт нафар фарзанднинг отаси.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Экологик партиядан Обломуродов Нарзулло Наимович, “Адолат” социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов 2021 йилги президенлик сайловига номзод сифатида кўрсатилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

400

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг