Миллий гвардияга қўшимча ваколат берилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Миллий гвардия органлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддалари бўйича ҳуқубузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақли эканлиги белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.

Ўзгартиришларга мувофиқ Миллий гвардия қуйидги моддалар бўйича ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиши мумкин бўлади:

•    187-моддасининг биринчи қисми (Жамоат жойларида алкоголь махсулотини истеъмол қилиш);

•    188-модда (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш);

•    188-2-модда (Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш);

•    192-модда (Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) бўйича.

Шунингдек, Миллий гвардия органларининг мансабдор шахслари МжТКнинг 61, 183, 184-2, 184-3, 185, 185-1 (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари) 185-2, 185-3, 186-моддаларида, 187-модданинг иккинчи қисмида, 188-1, 188-3, 189, 189-1, 190, 191, 194-1, 195-1, 196 (Миллий гвардияга тегишли қисми бўйича) ва 210-1-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқубузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юбориши белгиланмоқда.

Лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made