Миллий гвардия ваколатлари кенгаймоқда

Жамият

image

Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар томонидан киритилган айрим қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиш учун масъул қўмиталар томонидан тайёрланмоқда. Улардан бири “Қўриқлаш ва назорат-лицензиялаш фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлиб, у Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди. Бу ҳақда парламент расмий сайтида хабар берилди.

“Ушбу қонун лойҳасининг ишлаб чиқилиши зарурати нимада эди?”, деган савол туғилиши табиий. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибига, муқаддам Ички ишлар вазирлиги таркибида бўлган Қўриқлаш Бош бошқармаси ва унинг бўлинмалари, Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси, Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида батальони, Назорат-рухсат бериш фаолияти бўлими ўтказилди ва бу ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритишни талаб этади.

Лойиҳа қонун ташаббускори томонидан қуйи палатага киритилганидан сўнг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан соҳага оид амалдаги қонун нормалари ўрганилди, экспертлар ва мутахасислар фикр-мулоҳазалари олинди ва қонун лойиҳаси биринчи  ўқишга тайёрланди.

Лойиҳа билан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими)нинг ҳуқуқбузарликлар олдини олиш йўналишидаги вазифалари, уларнинг мажбурият ва ваколатлари белгиланмоқда.

Айни пайтда қонун лойиҳаси барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлик гуруҳига тақдим этилган бўлиб, улар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган  ҳолда, Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун Миллий гвардия

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг