Миллий гвардия ходими ишдан четлаштирилади
Жамият
−
16 Февраль 2019 17969 1 дақиқа
Бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходими билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ҳақида хабар берган эдик. Мазкур воқеа Миллий гвардия раҳбарияти назорати остига олингани маълум бўлди.
“Ушбу ҳолат бўйича Миллий гвардия матбуот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров билан боғландик. Унинг қайд этишича, бу ҳолат ҳақатда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида содир бўлган. Мазкур воқеа бўйича Миллий гвардия раҳбарияти ўша вақтнинг ўзидаёқ хабардор қилинган”, деб ёзмоқда ЎзА.
Матбуот хизмати бошлиғи таъкидлашича, айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Мазкур ҳарбий хизматчи Ф.Ш.га нисбатан албатта тегишли жазо чораси кўрилади ва Миллий гвардия сафидан четлаштирилади.
Ҳар қандай салбий хатти-ҳаракатлар содир этган ҳарбий хизматчиларга Миллий гвардия Қўмондонлиги томонидан қаттиқ чоралар кўрилади. Миллий гвардия сафида юрт тинчлиги, халқ осойишталиги учун фидоий бўлганлар хизмат қилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025