Миллий гвардия ходими ташкилот номига доғ туширди
Жамият
−
16 Февраль 2019
20961Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимининг иштирокидаги видео тарқалиб, айни вақтда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Биласиз, сўнгги йилларда одамларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига нисбатан ишончи тикланиб бормоқда. Бироқ, айрим ҳолатлар яна мисқоллаб йиғилаётган обрўнинг тўкилишига хизмат қилмоқда.
Telegram’даги каналларда тарқалган видеода Қўқондаги кўнгилочар марказларидан бирида юз берган воқеа акс этган.
Унда Миллий гвардия ходими караоке-залга кириб, у ердаги юмшоқ ўриндиқда турган ёстиқ ортига кичик пичоқни яшириб, хонадан чиқиб кетади. Орадан кўп ўтмай ушбу хонада ходим шериклари билан кириб келади. Тинтув вақтида ёстиқ остида гўё пичоқ топилади ва шундан кейин марказ эгасига совуқ қуролни сақлаш айблови қўйилган.
Айни вақтда воқеа юзасидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. “Найрангбоз” ходимга нисбатан тегишли чоралар қўлланади.
LiveБарчаси