Миллий авиакомпания қатор самолётларини сотувга қўйди

Жамият

image

Ижтимиоий тармоқларда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўзига тегишли саккизта самолётни сотаётгани уларнинг иккитаси Dreamliner экани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК тарқалган хабарларга расмий муносабат билдириб, уларга аниқлик киритди.

Маълум қилинишича, самолётмотор паркини унификациялаш ва такомиллаштириш доирасида, шунингдек эксплуатация ҳаражатларини камайтириш мақсадида, хизмат муддати 15 йилдан ортиқ бўлган ҳаво кемаларини сотиш таклиф этилди.

Қуйидаги самолётлар сотувга қўйилган:

Ил-76ТД (5 дона) чиққан йили 1982-1992; 

Ил-114-100 (7 дона) чиққан йили 1999-2013 ва комплекс тренажер КТС Ил-114; 

Boeing - 757-200 (2 дона) чиққан йили 1999;

Boeing - 767-3CBER (2 дона) чиққан йили 2003- 2004

Boeing - 767 ВСF (2 дона) чиққан йили 1996.

Самолётлар флотини тўхтовсиз янгилаш зарурати халқаро тажриба ҳисобланади.

Таъкидланишича, жаҳоннинг етакчи авиакомпаниялари самолётлардан ўртача 15-20 йил фойдаланишади. Бу эса йўловчилар томонидан авиакомпаниялар хизматларини танлашида, парвозларнинг мунтазамлигини таъминлашда ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ҳаражатларни камайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.

МАК ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга тўхталиб, компаниянинг Boeing 787 Dreamliner самолётларини сотиш режаси йўқлигини билдирган. 

Бундан ташқари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг жаҳондаги бошқа истаган авиакомпания каби, ўз кредит мажбуриятларига эга экани маълум қилинди. Хозирги вақтда кредит мажбуриятлари бўйича тўловлар ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўла равишда ва ўз вақтида амалга ошириляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ҳаво йўллари Dreamliner

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг