Миллионлаб украиналиклар хавф остида – БМТ

Олам

image

Россиянинг Украинага шиддийли ракета ҳужумлари мамлакатнинг миллионлаб одамлари ҳаётини хавф остида қолдирди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Розмари Дикарлонинг Хавфсизлик Кенгашига тақдим этган Украина шаҳарларига ракета ва дронлар ҳужумидан кейин юзага келган ўта оғир вазият ҳақидаги ҳисоботида айтилади.

“10 октябрь куни эрталаб Россия Қуролли Кучлари ракета ва дронларни учирди, натижада камида 20 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди, жумладан, Киев, Днепр ва Запорожьеда. Кўплаб фуқаролик объектлари, жумладан, ўнлаб турар-жой бинолари ва муҳим фуқаролик инфратузилмаси зарар кўрди”, дейди Розмари Дикарло.

Унинг сўзларига кўра, 10-18 октябрь кунлари ракета ва дрон ҳужумларида камида 38 нафар украиналик тинч аҳоли ҳалок бўлди ва камида 117 нафари яраланди.

БМТ Бош котиби ўринбосари ушбу муҳим инфратузилма объектларининг ўққа тутилиши натижасида миллионлаб аҳоли, айниқса, қиш фаслида ҳаёти учун хавфли аҳволга тушиб қолишидан хавотир билдирди. Унинг эслатишича, халқаро гуманитар ҳуқуққа кўра, тинч аҳолига ва фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилиш тақиқланган. Унинг қўшимча қилишича, ҳарбий нишонларга қилинган ҳужумлар тинч аҳолига ҳам зарар етказади.

Шунингдек, у Украинадаги воқеаларни тергов қилиш бўйича Мустақил халқаро комиссиянинг шу ҳафта Бош Ассамблеяга тақдим этган ҳисоботида келтирилган хулосаларга ҳам эътибор қаратди. Комиссия маълумотларига кўра, аҳоли пунктларида кенг масофали портловчи қуролларнинг шафқатсиз қўлланиши натижасида ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган ва жароҳатланган, бутун бир даҳалар вайронага айланган.

Қайд этиш керакки, Германия, Франция, Буюк Британия ва АҚШ БМТни Россиянинг Украинага қарши урушда Эрон дронларилан фойдаланганини текширишга чақирди. Улар БМТ Бош котибига йўллаган қўшма мактубида ёзишича, “Эрон дронларининг Россияга берилишидан чуқур хавотирда эканликларини” билдиришган, улар “ушбу дронлардан Украинадаги фуқаролик инфратузилмаси ва шаҳарларига ҳужум қилиш учун фойдаланяпти, натижада бегуноҳ фуқаролар ҳалок бўляпти”.

Бунга жавобан Россия бундай терговни БМТ Низомининг бузилиши деб атади. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя вазиятни “қўрқинчли” деб атади ва агар экспертлар Эрон дронларининг Россияга етказилганини текширса, расмий Москва “БМТ Котибияти билан муносабатларининг бутун доирасини қайта кўриб чиқиши” билан таҳдид қилди.

Ҳозиргача АҚШ, ЕИ, Буюк Британия, Канада Россияга дрон етказиб бергани учун Эронга қарши санкция жорий қилди. Бироқ, Эрон ва Россия бу айбловларни рад этишда давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг